Маърузалар матни тўплами таълим йўналишилари бўйича тайёрланаётган мутахассисликларга қўйилган давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган бўлиб, фан бўйича намунавий дастурга тўлиқ мос келади. Табиий муҳит ўзи етарли бўлиб, инсон иштирокисиз мустақил мавжуд бўла олади ва ривожлана олади. Инсон томонидан яратилган бошқа барча борлиқ муҳити мустақил ривожлана олмайди ва улар пайдо бўлганидан сўнг эскиришга ва емирилишга маҳкум.
Инсоният ўзининг дастлабки ривожланиш босқичида табиий атроф-муҳит билан ўзаро уйғун ҳаракат қилган. Атроф-муҳит асосан биосфера, ер ости, галлактика ва чексиз коинотдан ташкил топади.