Махсус таълим муассасалари педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчилари:
• Давлатимизда, шунингдек, дунёда рўй бераётган таълим соҳасидаги, хусусан, махсус таълим тизимидаги янгиликлар ҳамда ўзгаришлардан хабардор бўлишлари;
• махсус таълим муассасалари ҳақидаги Низом ва махсус таълимга тегишли бошқа меъёрий – ҳуқуқий , меъёрий- услубий ҳужжатларни билишлари;
• махсус таълимнинг мақсад ва вазифаларини билишлари;
• махсус таълим мазмунига қуйиладиган талабларни, улар асосида ишлаб чиқиладиган таълим-тарбия дастурларини мукаммал билиш, дефектологиянинг энг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда ва улар асосида тузилган ўқув дастурларини билишлари;
• уларни ҳисобга олган ҳолда махсус таълим муассасида тегишли машғулотларнинг ўқув дастурларини тузиш ва бу дастурларни амалга ошириш малакасига эга бўлишлари;