16-МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ ҚЎЙИЛМАЛАР (ИНВЕСТИЦИЯЛАР) АУДИТИ Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бозор муносабатларининг тезлик билан ўзгаришига мослашиш ҳар бир корхона фаолияти муваффақиятининг гаровидир. Бунда нафақат ўз маҳсулотлари ва хизматларининг бозорда тутган ўрни (мавқей)ни, шунингдек, харажатларни назорат қилиш билан чекланмасдан, балки қабул қилинган бошқарув қарорларининг самарадорлигини муттасил текшириш, ўзгарувчан бозор шароитида корхонанинг ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан қай даражада фойдаланаётганини таҳлил қилиш ҳам зарур.