Бозор иқтисодиётига ўтиш бошқариш тизимининг барча жабҳаларини чуқур, таркибий жищатдан қайта ислощ қилинишини ва бундай ислоҳотлар иқтисодиётнинг барча соҳаларини: тармоқлар, корпорациялар, бирлашмалар ва уларнинг асоси бўлган корхоналар фаолиятини маркетинг нуқтаи-назаридан бошқариш тамойиллари асосида бўлишини талаб қилмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз миллий иқтисодиётини бошқаришнинг маъмурий бўйруқбозлик усулларидан ҳоли ҳолда иқтисодий манфаат-дорликка асосланган усулига ўтилиши ҳам маркетингдан кенг ва ҳар томонлама фойда-ланишни тақозо этади.