Бозор иқтисодиётига ўтиш бошқариш тизимининг барча жабҳаларини чуқур, тарки-бий жищатдан қайта ислощ қилинишини ва бундай ислоҳотлар иқтисодиётнинг бар-ча соҳаларини: тармоқлар, корпорациялар, бирлашмалар ва уларнинг асоси бўлган кор-хоналар фаолиятини маркетинг нуқтаи-назаридан бошқариш тамойиллари асосида бўли-шини талаб қилмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз миллий иқтисодиётини бошқариш-нинг маъмурий бўйруқбозлик усулларидан ҳоли ҳолда иқтисодий манфаатдорликка асосланган усулига ўтилиши ҳам маркетингдан кенг ва ҳар томонлама фойдаланишни тақозо этади.