Кириш
XXI асрнинг дастлабки йиллариданоқ инсоният ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида ўлкан ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Табиийки, бу қувончли ҳолдир. Ушбу ўзгаришлар мустақил республикамиз ҳаётининг турли жабҳаларида, жумладан фан ва илмий тадқиқотларни, техникани ривожлантириш, янги технологиялар яратиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва уни бошқаришда яққол намоён бўлмоқда.