Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, мамлакатни дунё ҳамжамиятига кириш ва у билан боғлиқ ахборотлар алмашувини коммуникацияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди, негаки ахборот алмашувининг бажарилиши янги глобал ахборот тизими ва коммуникациялар асосидагина амалга оширилади.
Ушбу маърузалар матни транспорт ва телекоммуникациялар тарихи ва улар тўғрисидаги маълумотларни жаҳон амалиёти билан боғлаган ҳолда, шунингдек Ўзбекситоннинг янги ахборот технологиялари ва интернет тизимига киришининг ўзига хос хусуситялари каби материалларни ўз ичига қамраб олади.
Бундан ташқари маъруза матнида коммуникацияларга бўлган талабни ўрганишда маркетинг, электрон савдони амалга . ошириш, телекоммуникация ва ахборотлар логистикаси каби янги маълумотлар киритилган.
Шунингдек маъруза матнида ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш, рисклар мониторинги, телекоммуникацияларни қўллаш ва ривожлантиришда либераллаштириш даражасининг ҳисоб — китобини амалга ошириш, статистик маълумотлар тизимини шакллантиришда коммуникацияларнинг роли тўғрисида аниқ ёритиб берилган.