Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари давлат аҳамиятига молик
муҳим вазифаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти ва бошқарувини
демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, ахборот соҳасини
ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, Ўзбекистонда
сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини
ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш
ва ривожлантириш, демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни
либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббусларини
илгари сурди. Шунингдек, ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси
Молия Вазирлиги, Иқтисодиёт Вазирлиги, Халқ таълими Вазирлиги
ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари мактаб
таълими жамғармасини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш,
мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари
жамғармани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.