Тошкент кимё-технология институти “Аналитик, физикавий ва коллоид кимё” кафедраси томонидан ёзилган ушбу “Дисперс системалар ва сирт ходисалар” фанининг маърузалар матни кимё-технология ва озиқ-овқат технологияси йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш учун мўлжалланган.
Умумий курсдаги 36 соатли маърузалар матнига дисперс системаларни олиш ва уларнинг хоссалари, сирт ходисалар, дисперс системаларнинг барқарорлиги ва коагуляцияси, гидрофил дисперс системалар ва юқори молекуляр бирикмалар эритмаларнинг хоссалари бўлимлари киритилган.