Ушбу муаммоли маъруза матнлари тўплами амалдаги дастурлар асосида тайёрланган бўлиб, барча бакалавриат йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Унда замонавий педагогик технологиялар тизимига асосланган ҳолда ўқитувчи ва идентив ўқув мақсадлари, мавзу бўйича кўриб чиқилиши зарур бўлган муаммолар, назорат топшириқлари, талабалар мустақил бажаришлари зарур бўлган топшириқлар келтирилган.
Муаммоли маъруза матнлари тўпламида Информатика ва ахборот технологиялари фанининг барча босқичлари кенг ёритилган.
Муаммоли маъруза матнлари тўплами Гулистон давлат университети Ўқув – методик Кенгаши томонидан (26. 11. 2003 йилдаги, № 2 сонли баённома)нашрга тавсия этилган.