“Маънавият асослари” ва “Диншунослик” фани бакалавр йўналиши II- босқич талабалари учун мўлжалланган. Фан юзасидан ишчи дастур асосила 24 соатга мўлжаллаб маъруза матни тайёрланди.
Маъруза матнида фаннинг предмети, ривожланиш қонунлари, тушунчалари, таркибий қисмлари, баркамол инсон, миллий ўз–ўзини англаш тушунчалар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Маъруза матнини тайёрлашда изчиллик, кетма –кетлик, асослиликка алоҳида эътибор берилган.
Маъруза матнида айрим камчиликлар ҳам учрайди. Баъзи маърузалар қисқа берилган, фойдаланилган адабиётларда материаллардан кам фойдаланилган, граматик, лексик хатолар учрайди.
Ушбу хатолар ва камчиликларни кейинги таҳрирда туатишга ҳаракат қиламиз.
Маъруза матни педагогик соҳанинг барча йўналишлари учун мўлжалланган. Тақризси И.М. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти профессори ф.ф.док. Х. Алиқулов.