Ушбу электорон маъруза матинлари асосий мақсади талабаларда хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи, унинг хорижий мамлакатлар ҳуқуқ тизимидаги роли ва ўрни, хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқи нормалари манбаларининг тавсифи тўғрисида тасаввурларини шакллантириш ва улардан келгусидаги илмий касбий фаолиятларида самарали қўллашга кўмаклашишдан иборат.
Ушбу электорон маъруза матинлари хорижий мамлакатлар конституциявий ҳуқуқининг ўрганиш талабаларда мустақил сиёсий-ҳуқуқий тафаккурни ривожлантириш ва дунёдаги мураккаб сиёсий вазиятни англашга ҳамда ундаги ижобий ёки салбий холатларни бахолай олишга, шунингдек ҳозирги замон дунё ҳамжамиятида кечаётган интеграцион жараёнларнинг ривожланиш истиқболларини тушунишга кўмаклашиш.
«Хорижий мамлакатлар конституциявий (давлат) ҳуқуқи» Фани бўйича тайёрланган электрон маъруза матинлари талабанинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ҳамда унинг назарий ва касбий маҳоратини ошириш учун мўлжалланган.
«Хорижий мамлакатлар конституциявий (давлат) ҳуқуқи» Фани бўйича тайёрланган электрон маъруза матинлари 45 мавзу, тегишли мавзуга доир атамалар, талаба мавзуга доир билимини синовдан ўтказиш мақсадида муаллиф саволлар ва тест саволларини тақдим этган.