Ҳозирги замон фалсафаси табиий, техник ва гуманитар билимни таҳлил қилишда янгича фикрлаш ва янгича услубга асосланмоқда. “Фанларнинг фалсафий масалалари” мақсад ва вазифаси ҳам магистрантларни илмий тадқиқотлар оламига олиб кириш ва уни амалга ошириш малакасини ҳосил қилиш ва янгича методологик дунёқарашни шакллантиришга мўлжалланган. Мазкур фандан тузилган маърузалар матнида фан ва унинг хусусиятлари, фаннинг жамият тараққиётига таъсири, фан методологиясида тафаккур услуби муаммолари, фаннинг диалектик- методологик асослари, табиий, ижтимоий – гуманитар, ҳамда техника фанларининг фалсафий масалалари бўйича билимлар берилган. Маъруза матни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Фаннинг фалсафий муаммолари” намунавий дастури асосида тузилган. Мазкур фан магистратуранинг 1-курс 1 семестрида ўтилиши режалаштирилган бўлиб 30 соат маъруза белгиланган.