Мазкур маърузалар матни архитектура қурилиш соҳаси бакалавр талабаларига мўлжалланган. Социологияни жамият ҳақидаги фан деб ҳисоблаш мумкин.Жамиятни ўрганувчи ҳар бир фан унинг табиатига ва асосий қизиқишига яқин бўлган, ўзининг тадқиқот предметига эгадир. Жамият ҳақидаги ушбу фанлар тизимида социологияни ажратиб турган нарса шуки, биринчи навбатда жамият ижтимоий тизимининг турли босқичларида шахс, оила, маҳалла, мактаб, институт, корхона, ташкилот, туман, шаҳар, вилоят бутун мамлакат, хамда ялпи жамиятда шаклланадиган ижтимоий ўзаро муносабатлар ва инсоний муносабатлар ўргаади. «Шунинг учун социология
жамиятни эмас, балки, жамиятни ташкил этувчи унинг асосида ишлаб турувчи ва ривожланувчи ижтимоий материални ўрганади» (О.Конт).