Ушбу маърузалар матнларида маркетинг тадқиқотларининг мазмуни, назарий асослари, маркетинг ахбороти ва тадқиқоти тизими, маркетингнинг ташқи муҳити, истеъмол бозорида харидорлар хулқ-атворини ўрганиш, маркетинг тадқиқотининг йўналиш ва услублари, маркетинг тадқиқотини ташкил этиш, ахборот тўплаш услублари, бозор кенглиги ва талабни башорат қилиш каби долзарб мавзулар батафсил баён этилган. Мазкур маъруза матни “Маркетинг” таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.