Ушбу маъруза матни давлат стандартига, таълим дастури мазмунига қўйиладиган талабларга мувофиқ “физика-астрономия” бакалавр йўналишига мўлжалланган.
Оптика фанини ўзлаштиришда қўйиладиган талаблар ва кўникмалар: мактабда, касб-хунар коллежларида ва академик лицейларда олган билимларини амалиётда кенгайтириб билим даражасини кўрсатиш. Кўникмалар асосида содда лаборотория ишларини мустақил йиғиш, кузатилган натижаларни компьютерда ҳисоблаш, таҳлил қилиш. Мустақил керакли адабиётларни топиш ва улардан фойдаланиш.