Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидаги саъй-ҳаракати давлат ва жамиятнинг барча соҳалардаги, шу жумладан, таълим тизимидаги чуқур ислоҳатлар билан боғлиқ.. Тараққиёт йўлидан ўтаётган ҳар қандай жамият юксак миллий тафаккур, касб-маҳоратга эга бўлган кадрларга кучли эҳтиёж сезади. Кейинги йилларда мутахассис ҳодимларга бўлган талаб кескин ошди, сифат ва миқдор кўрсаткичлари ўзгарди, ишга қабул қилувчилар кўп холларда ходимнинг ишни қай даражада билишлиги, касбий маҳоратига эътибор бермоқдалар.