Маълумки, бизни ўраб турган дуне доимий ўзаро таъсирда ва узлуксиз ҳаракатда бўлган моддий жисмлар тўпламидан иборат. Табиатда кузатиладиган барча ҳодиса ва жараёнлар муайян қонунлар асосида содир бўлади. Физика ва астрономия фанининг мақсади табиатнинг энг асосий қонунларини ўрганиш бўлса, физика ва астрономия ўқитиш услубияти фанининг мақсади талабаларга умумтаълим мактабларида физика ва астрономияни ўқитиш сирларини, мактаб ўқув тажрибаларини бажариш, бу фан бўйича билим, малака ва кўникмага эришишнинг энг самарали ва оптимал йўлларини ўргатишдан иборат.