Ушбу маъруза матни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фанидан маъруза, семинар машғулотларига тайёрланишга бағишланган ва олий ўқув юртларининг 5380100-«юриспруденция» мутахассисликлари учун мўлжалланган. Ҳозирги пайтда фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига оид масалаларни, уларнинг функциялари, ваколатлари, шунингдек, ижтимоий ҳаётни эркинлаштиришда ушбу органларнинг аҳамияти тўғрисида тушунтириш.