2008 йил якунлари бўйича республиканинг ялпи ички маҳсулоти9
фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми12,7 фоизга, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштириш- 4,5 фоизга, хизматлар кўрсатиш- 21,3
фоизга, пудрат қурилиш ишлари ҳажми8,3 фоизга ўсди. Иқтисодиётимизда
эришилган натижалар негизида аввало бозор ислоҳотлари ва мамлакатни
модернизация қилишнинг пухта ўйланган модели ва узоқ муддатга
мўлжалланган дастурини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича олиб
борилаётган тизимли, изчил ва қатъий ҳаракатлар турганини кузатиш қийин
эмас.