Болаларда ЮЖС одонтоген ва ноодонтоген яллиғланиш касалликларини ривожланиши ва кечишида преморбид омиллари ва макроорганизмни резистентлигини аҳамияти хақида тушунча ва билимларини ошириш. Бугунги кунда маълумки, юз жаг сохасидаги яллигланиш жараёни, бу инфекцион жараёндир. Бошкача килиб яйтганда, уларни ривожланиши ва кечишида инфекцияни урни жуда катта. Юз териси, огиз, бурун, халкум, шиллик пардада жуда куп ва хилма-хил микроблар жойлашган. Тери ва шиллик пардани яхлитлигини бузилиш натижасида микроблар тукимага тушади ва яллигланиш жараёни бошланиб кетади.