Логистика фани – моддий, молиявий ва ахборот оқимларини жорий манбаъидан то истеъмол соҳасигача бўлган ҳаракатини режелаштириш, ташкил этиш, бошқариш, оптималлаштириш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш тўғрисидаги фандир.
Логистик тадқиқотлар ўтказиш, бошқариш ва мақбул (оптимал) ечимлар топишнинг асосий объекти бу моддий оқимлардир.
Молиявий, ахборот ва сервис оқимлар, булар иккиламчи оқимлар бўлиб, қаралаётган моддий оқимларга таалуқлиларидир.
Моддий ва унга таалуқли бўлган бошқа барча оқимларнинг рўй бериши, ҳаракати (силжишлари), миқдорий ва сифат ўзгаришларини логистика нуқтаи назаридан микро ёки макро даражада ўрганиш, тадқиқ қилиш ва бошқариш тизимли ёндашишни талаб қилади. Бунда юқорида таъкидланган жараёнлар бир бутун ва маълум мақсадга йўналтирилган тизим (система)нинг ўзаро узвий боғланган элементлари деб қаралади.