Мазкур фан жаҳон маданияти ва цивилизацияси, миллий маданият, маънавий-маърифий қадриятлар ҳақида кенг ёритилишини ўз олдига мақсад қилиб олган. Бу ўз навбатида ва демократик ҳуқуқий, инсонпарвар жамиятни барпо этишда улкан аҳамият касб этади.
Ҳар бир талабадан маданият тушунчаси, унинг ривожланишининг асосий қонуниятлари, жаҳон маданиятининг назарий муаммолари, мустақиллик шароитида ўзбек маданияти ривожланишининг назарий асослари тўғрисида объектив билим салоҳиятини шакллантириш босқичма-босқич вазифаларидир.