КИРИШ
Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози шароитида иқтисодиётининг реал сектори корхоналарининг қўллаб қувватлаш, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ички талабни рағбатлантириш масалалари алоҳида ўрин тутади.
Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 та корхонанинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича муддати ўтган ҳамда жорий кредитор қарздорлиги қайта кўриб чиқилди. Бу мазкур корхоналар тасарруфида 350 миллиард сўмдан ортиқ маблағни қолдириш, уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожланиш имконини беради.