Истиқлол мохиятини чукур англаш, айниқса хозирги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатларнинг ривожини тахлил қилиш, ундан амалий хаётимиз учун керакли хулосаларни чиқариш эхтиёжи кишиларда мантиқий фикр юритиш маданиятининг этарли даражада юқори бўлишини тақозо этади. Бунга эришишнинг самарали воситалардан бири мантиқнинг қонун-қоидаларини атрофлича ўрганиш ва унинг ёрдамида мустақил фикр юритиш қобилиятини ривожлантиришдир.