Ҳеч бир инсон жамиятдан ташқарида, якка ҳолда яшамайди. У одамлар орасида ўсади, улғаяди, ҳаёт кечиради, ўзининг бутун ҳаёти ва фаолияти давомида ҳар хил тоифадаги кўплаб инсонлар билан, каттаю кичик меҳнат жамоалари билан мулоқотда бўлади. Бу инсоннинг ўз кундалик ҳаётий эҳтиёжларини қондири заруратидан келиб чиқади.