Ушбу битирув олди амалиётининг дастури “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бакалаврлари учун мўлжалланган бўлиб, унда ушбу йўналиш бакалаврлари томонидан битирув олди амалиётида бажариши лозим бўлган вазифалар, уларнинг кетма-кетлиги, амалиётчининг амалиёт юзасидан тузадиган ҳисоботини тузиш ва ҳимояга тайёрланиш жараёнлари батафсил ёритилган.
Мазкур дастурда битирув олди амалиётини ўташнинг мақсади, вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган. Бундан ташқари ҳисоботни тайёрлаш бўйича топшириқлар, уларни бажариш бўйича маълумотлар, топшириқларни бажариш юзасидан кўрсатмалар ҳамда фойдаланиш учун адабиётлар рўйхати келтирилган.