5340100 - «Иқтисодиёт», 5340200 “Менежмент”, 5340300 “Маркетинг”, 5340500 “Касбий таълим” бакалаврият таълим йуналишларида тахсил олаётган олий ўкув юртининг талабалари учун «Пул муомаласи,кредит ва молия» фанидан ушбу маъруза матнлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан тасдиклаган намунавий ўқув дастур ва кафедрада ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастурлари асосида тузилган.
Ушбу маъуза матнларида бозор иқтисодиёти шароитида микроиқтисодий хужаликлар, корхона ва компаниялар фаолиятининг назарий асослари билан бир қаторда товар, иш ва хизматларни мустақил ишлаб чиқариш, сотиш, айирбошлаш, молиявий фаолият юритишнинг услубий ва амалий томонлари миллий хамда хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чикиб урганилади. Маъруза матнлари кундузги бўлим талабалар учун 2- курс 4- семестрда 36 соат назарий ва 18 соат амалий машғулотлар, 3- курс 4- семестрда 36 соат назарий ва 18 соат амалий машғулотлар шаклида ўрганилади. Бундан ташқари, талабаларнинг мустақил таълими учун 72 соат машғулот ўтказилиши мўлжалланган.