Ўзбекистан Республикаси таълим Давлат Стандарти ва олий таълимнинг 5200000 – Муҳандислик ва муҳандислик иши йўналишлари темир йўл транспорти тармоғи бакалавр тайёрлаш ўқув режаси ва ўқув дастурига биноан ёзилган.
“Менежмент ва маркетинг асослари” ўқув фанининг асосий мақсади талабаларга бозор иқтисодиёти шароитида темир йўл транспорти корхоналарини бошқариш асослари; менежмент ва маркетинг тушунчаларининг асосий ғоялари, назарий-услубий асослари; бошқарувнинг тизимлари, қонунлари, қонуниятлари; тамойиллари, вазифалари ва усулларини; корхоналарда иқтисодий муносабатларни бошқаришни сир - асрорларини, уни таҳлил қилишни ва ечим қабул қилиш йўлларини ўргатишдир.