Олтин жуда кадим замонлардан бери одамзод томонидан ишлатилиб келинадиган металлардандир. Олтин одамлар ибтидоий булиб яшаган пайтларда ҳам маълум бўлиб, уни дарё ва кул сувларидан ювиб олар эдилар. Унинг қуёшдек товланиб, иссиғу совуқда турли туман аралашма ва эритмаларда ўзгармай, эримай ва ўз хусусиятини заррача ўзгартирмай, қола олиши, унинг қадри қийматини ошириб юборади.