Тавсия этилган «Ўсимликшунослик ва дончилик» фани бўйича маъруза матнлари тўплами бакалавр 5610100 – «Фермер хўжалигини бошқариш» йўналиши талабаларига мўлжалланган. Бунда барча дала ва дон экинларининг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги, биологик хусусияти, навлари ва етиштириш технологиясига оид тушунчалар, назарий ва амалий маълумотлар берилган.