Қадим Мовароуннаҳр ўлкаси илм-фан ва маърифатнинг, шу билан бирга санъат, маданият ва меъморчиликнинг ҳам манбаи бўлган. Шу сабаб ҳам “Самарқанд рўйи замининг энг гўзал юрти, Бухоро эса, ислом дининг қувват берувчи шаҳри” деган ҳаққоний бир ибора пайдо бўлган. Икки дарё ўрталигида жойлашган ушбу дарёнинг билим булоғи эканлигини олдин ҳам, ҳозирда ҳам Шарқ ва Ғарб тан олган ва тан олмоқда. Лекин афсуски, йигирманчи асрнинг охирги ўн йиллигига қадар-Собиқ Иттифоқ даврида алломаларимиз номлари яширилди, “Сизлар саводсиз халқсизлар”-деган тамға босилди. Натижада халқимиз, уларнинг кимлигини билмади, ўзини саводсиз миллат деб ҳисоблади. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, ёруғ кун келиб, халқимиздан бундай тамға олинди, мутеълик занжири узилди, халқимиз ўз тарихига, ундаги олимларига, ўзининг ўзбек эканлигига ғурур билан қарайдиган бўлди. Бу кун йиллар давомида орзуга айланган-Юртимизни мастақиллиги кунидир.