Ўзбек тилига доир илмий тадқиқотлар, дарслик ва ўқув қўлланмаларига таянилиб яратилган ушбу ўқув қўлланмасида нофилологик йўналишдаги олий ўқув юртлари, хусусан, юридик институти бакалаврлари, русийзабон талабаларга ўзбек тили тўғрисида муайян тушунча бериш мақсад қилинган. Унда давлат тили, ёзувлар тарихи, сўзлашув услуби, илмий услуб, расмий-идоравий услуб тўғрисида, ўзбек ва рус тилидаги сўз туркумлари ҳақида маълумот берилган.