Мустақилликка эришилгандан сўнг умумтаълим мактаблар олдига қўйиладиган талаблар ортиб бормоқда. Бу талаблар табиат ва жамият талабларини билиш мақсадида маълум мазмуни фан ва техниканинг энг янги ютуқлари билан бойитишга: таълим тарбия жараёнида меҳнат таълимининг ролини ошириш ва болаларни тарбиялаш учун ота-оналарининг, ўқитувчиларининг маъсулиятини оширишга ажратилган. Бу ўз навбатда меҳнат таълими олдига мураккаб ва масъулиятли вазифалар қўяди. Вужудга келган имкониятлардан меҳнат ўқитувчиси шахсини ҳар томонлама ривожланиши учун тўлиқ имкониятини беради. Меҳнат таълими мутахасис тайёрлашни ўз мақсади қилиб қуймайди, балки у ўқувчи шахсини ривожлантириш учун воситаси ҳисобланади. Мактабдаги меҳнат таълими тарбияси ва маълумоти, мактабдан меҳнат асосини намоён бўлиши ва унинг ўзаги бўлиб, у болаларнинг билими, ишлаб чиқариш фаолияти ўз-ўзига хизмат қилиши, ўзаро ёрдам кўрсатиш, эстетика ва жисмоний ривожланиш жараёнидаги меҳнат куч ҳайратларини қамраб олади.