Педагогика сўзи юнонча булиб, пайс - бола, эгейн - етакла¬мок, бошқармоқ маъноларини англатади. Педагогика дастлабки вақ¬тларда болани бошқариш, таълим- тарбия бериш ҳақидаги фан сифати¬да шаклланган. Эндиликда эса, у жамиятнинг барча аъзоларига таълим бериш ҳақидаги фанга айланди.
Халқимиз педагогик қадриятларида таълим сўзи инсонга илм бе¬риш ва тарбиялашни ифодалайди. Шунинг учун хам хозирги замон пе¬дагогикасини шахс таълим хакидаги фан деб аташ мумкин. Педагоги¬ка шахс таълими конуниятлари, тамойиллари, мазмуни, усул ва воси¬талари хакидаги фандир.
Педагогика уз категориялари ва тушунчаларига эга. Педагогик категориялар - бошка фанлар томонидан тан олинган педагогик ту-шунчалардир. (Педагогик кадрият, таълим, педагогик жараен, маъри¬фат). Педагогиканинг тушунчалари эса, педагогик жараен мохиятини очиб беришда кулланилади. (Таълим, тарбия жараенлари, таълим усуллари, шакллари, педагогик шарт шароитлар, билиш имкониятлари ва хоказо).