Анорганик кимёнинг мақсади, бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Атом-молекуляр таълимотнинг моҳияти.
Физика факультети 5440100 - Физика ва 5440300 - Астрономия йўналиши 1 курс талабалари учун маърузалар матни.
Кимё фани асосан моддаларнинг тузилишини, хоссаларини ўрганадиган фандир. Кимё фани бошқа табиий фанлар, жумладан физика, геология ва биология билан боғлиқдир. Кейинги вақтларда тирик организмларда бўладиган кимёвий ҳодисаларни ўрганадиган биокимё ва биоанорганик кимёлар жадал суратлар билан ривожланмоқда. Ҳозирги даврда ҳаётни кимёсиз тасаввур этиб бўлмайди.