Ушбу маърузалар матнининг биринчи бўлимида бошқарув ҳисобининг
мазмуни, унинг корхоналар бошқарув тизимида тутган ўрни ва аҳамияти,
молиявий ҳисоб билан боғлиқлиги ва фарқли жиҳатлари ёритиб берилган.
Иккинчи бўлимида бошқарув ҳисобининг муҳим объекти бўлган
харажатларнинг тавсифи, таснифи масалалари, устама ишлаб чиқариш
харажатларни ҳисобга олишнинг анъанавий ва функционал усуллари,
маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг жараёнли ва буюртмали
усулларининг моҳияти ва қўлланилиши баён қилинган.