Кенг маънода Маълумотлар базаси (МО) деганда реал дунёнинг конкрет объектлари ҳақидаги маълумотлар тўпламини тушиниш мумкин. Лекин маълумотлар хажми ошиб бориши билан бу масалаларни хал этиш мураккаблашади. Юзага келган муаммо объект ва маълумотларни структуралаш, яъни тизимга солиш йўли билан хал килинади. Объект-бу мавжуд ва фарқланиши мумкин бўлган нарсадир. Объектларга тегишли бир қатор маълумотлар борки, уларнинг тўплами МО бўлади. Масалан, хар бир академик-лицей ёки касб-ҳунар коллежи-бу объектлар бўлса, улардаги ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар тўплами МОга мисол бўлади.