Маърузалар матни давлат таълим стандарти дастурига асосланиб ёзилган бўлиб, халқ ҳунармандчилиги, ривожланиши ҳақида маълумотлар келтирилган.
Амалий – бадиий безак санъати – санъатнинг театр, кино, мусиқа, тасвирий санъат турлари қатори мустақил аҳамият касб этади. У ўз номига кўра амалиётда, яъни турмушда қўлланиладиган безак санъати маъносини англатади. Амалий – бадиий безак санъати турли хил буюмлар, кўчалар, майдонлар, ўқув-табиявий муассасалар, моддий иншоотларни безатиш билан боғлиқ. Шунингдек, у кийим-кечаклар, заргарлик буюмлари безагини ҳам ўз ичига олади. Амалий безак санъти кишилар турмушида шунчалик кенг қўлланиладики, усиз турмушни тасаввур этиш қийин.