Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлаётган ислоҳотлар, ижтимоий ўзгаришлар, маънавий-маърифий йўналишларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ўзбекистонда одоб-ахлоқ илмига, маънавият масалаларига катта эътибор берилмоқда, айниқса ёшларнинг маънавий қиёфасини мустақиллик мафкураси, унинг инсоний тамойиллари асосида шакллантиришга бош вазифа сифатида қаралаётгани бежис эмас. Энг қувонарлиси шундаки, Президентимиз И.Каримов ёшларнинг маънавий, иқтисодий тарбиясига, уларнинг билим ва касб маҳоратини ошириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келмоқда.