Мавзунинг долзарблиги: Муаллимлик касбининг шарафлилиги, нафақат, унинг ўқитувчи, турли билимларни ўргатувчи ва мохир тарбиячи бўлганлиги учунгина эмас, балки унинг ўзи танлаган касб-хунар йуналишидаги барча мутахассисликлар буйича махсус фанларни ва уларнинг пойдевори бўлган фундаментал фанларни хамда ўқитиш ва тарбия беришни, психология ва педагогика асосларини аъло даражада эгаллаган бўлиши шарт. Шу билан бирга хақиқий муаллим турли даражадаги билимга, хохиш ва иродага хамда тарбияга эга бўлган талабаларни ажойиб санъаткор каби ўзига эргаштира олиши зарур. Бундай касбий педагогик хусусиятга эга бўлган муаллим ўзига қуйидаги мажбуриятларни олиши керак.