Мазкур маърузалар матни биотехнология ва саноат фармацияси йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш ўқув режасига кўра “Кимёвий жараёнлар энерготехнологияси” ва “Энерготехнология” фани бўйича тузилган намунавий дастур асосида тайёрланган. Маърузалар матнида фаннинг мохияти ва вазифалар, иссиқлик техникасининг, техник термодинамика ва энерготехнологиянинг асосий қонуниятлари, фармацевтика ва кимё саноатида ишлатиладиган жихозлар, уларнинг турлари, тузилиши, ишлаш тартиби, уларни хисоблаш ва назорат қилиш усуллари хақида маълумотлар берилган.