“Ҳозирги ўзбек тили” курси бўйича тузилган мазкур маъруза матнида ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларни ўзбек тилининг структуравий ва системавий хусусиятлари, тарихий илдизлари, диалектал асослари, фонетик, график ва орфографик тизимлари, адабий талаффуз меъёрлари,луғат бойлиги, луғат типлари ҳамда шу соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар, билимлар сираси билан таништириш мақсад қилинди.