Республикамиз иқтисодиётни интенсив суръатлар билан ривожланиб бориши кўп жиҳатдан фан, техника ва технология соҳаларида эришилган ютуқларни ишлаб чиқаришга тезкор жорий этишга боғлиқ бўлади. Шундан келиб чиқиб, озиқ-овқат саноати корхоналари ҳам бугунги кунда янги техника ва технологиялар асосида тез ривожланиб бормоқда. Замонавий технологик линиялар ва жиҳозлар билан таъминланган корхоналарда, хусусан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарда, аҳоли эҳтиёжи ва саноат тармоқлари учун кўплаб турдаги маҳсулотлар тайёрланади. Бу тармоқ технологиясининг асосини ректификация жараёнлари ташкил этади. Ушбу жараёнларнинг қўлланилиш соҳаси кенглиги алоҳида амалий аҳамиятга эга.