Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда мамлакатимизда барча соҳалар барқарор суръатларда ривожланмоқда ҳусусан, тадбиркорлик фаолияти тараққиётини таъминлаш мухим аҳамият касб этмоқда. Ушбу соҳа бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослаша олиш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиш, мулкдорлар синфини шакллантириш каби хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради. Будай тез холатга мослашишда албатта банк тизимини ўрни беқиёсдир.