Соҳибқирон Амир Темур шахсияти, унинг серқирра фаолияти ва темурийлар давлати тарихи туганмас, долзарб ҳамда қизиқарли тадқиқотлар қаторига киради. Буюк саркарда салкам етти асрдан буён ўзидан кейинги авлодлар учун озодлик ва мустақиллик, журъат ва жасорат, фахр ва ғурур туйғуси бўлиб келмоқда.