Кириш. Тадқиқотнинг умумий тавсифи.
Республикамиз таълим-тарбия тизимида юз бераётган туб ислоҳотлар жараёнининг ижтимоий-сиёсий, илмий-назарий, иқтисодий ҳамда ташкилий асоси бўлмиш “Таълим тўғрисидаги Қонун”, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”, Президентимиз фармонлари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қарорлар, ўқув предметлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда бошқа ўқув-методик воситаларни янада такомиллаштиришни тақозо этиб, таълимни сифат жиҳатидан янгилашни талаб қилмоқда.
Шу маънода, Президент И.А. Каримовнинг 2009-йил якунлари ва 2010-йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир” номли Олий Мажлис маърузаси аҳамиятлидир.