КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Жамиятимизнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ривожи унинг аъзолари орасида, айниқса, уларнинг онгида, маънавиятида жиддий ўзгариш ва янгиланишлар бўлаётганлигини кўрсатиб турибди. Айни пайтда бу ўзгариш ва янгиланишларнинг барчаси ҳам бирдек ижобий баҳоланиши қийин. Айниқса, ёшлар орасида бу жараённинг анча ўзига хос тарзда кечаётганлиги ҳам сир эмас.