Ушбу фан «Фермер хўжалигини бошқариш» таълим йўналишининг IV-курс 1-семестрида режалаштирилган бўлиб, жами аудитория соатлари 54 соатни ташкил этади. Шундан 28 соат маъруза, 26 соат амалий, 12 соат мустақил иш учун ажратилган юкламадан иборат.
Фан учун ажратилган умумий аудитория соатларидан фойдаланиб фан бўйича максимал, баллни-100, саралаш балини эса-55 балл деб белгилаймиз.
Жорий бахолаш (ЖБ) 50 балл бўлиб, у талабаларнинг дарсдаги фаоллигини бахолаш, уйга берилган топшириқларни мустақил бажарганлиги, лаборатория ишларни ва мустақил ишларни топширганлиги учун тегишли баллар йиғиндисидан иборат.