“Конларда нефт, газ ва сувларни йиғиш ва тайёрлаш” фанидан маъруза матнлари тўплами нефт ва газ йўналиши сохасида тахсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Тўпламда конни ишлаш ва жиҳозлаш лойихаси, нефт ва газ конларида қудуқ маҳсулотини йиғиш тизимлари, нефт қудуқлари маҳсулоти миқдори ва сифатини ўлчаш, конларда қўлланиладиган қувур узатгичлар таснифи, қувур узатгичларнинг ўтказиш қобилиятининг пасайиши сабаблари, нефтни газсизлантириш, нефт эмульсиялари, конда нефтни тайёрлаш, кондаги нефт сақлагичлари, товар нефтининг сифати ва миқдорини ўлчаш усуллари, нефт конларида оқова сувларни тайёрлаш, маҳсулдор қатламларга сувни ҳайдаш учун тайёрлаш тўғрисида маълумотлар берилган.